22:46 / 07.07.2020
2 116

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?"

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?"
"Сўғдиёна" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдирди.
"Бизда футболчилар етишмаяпти. Ўйин пайтида ҳимоячи жароҳат олди, ўрнига ёш футболчини туширдик. Икки футболчи жароҳат олди, 4 нафар легионер ҳамон Ўзбекистонга кела олишмаяпти.

Биринчи гол урилган вақтда қоида бузилмаганди, ҳакам ҳуштак чалди ва гол урилди. Иккинчи тайм бошида ҳисобни тенглаштиргандик. Тайёргарлик етарли бўлмагани учун ҳам жароҳатлар чиқа бошлади. Чемпионат бошланаётганида вақт етарли эмас дегандик, афсуски бундай бўлмади. Афтидан қолганлар футболни биздан яхшироқ тушунишади", - дейди Муҳаммадиев.

- Беҳруз Шодмонов қачон сафга қайтади?
- Номаълум. Мушаклари шикастланган.

- Легионерлар кела олишмаяпти деб айтаяпсиз, аммо сиз карантин пайтида Москвадан қайтиб келдингиз. Бу қандай содир бўлди?
- ЎФА ва ПФЛга раҳмат. Улар ёрдами билан Ўзбекистонга келдим. Легионерлар эса Москвада яшашмайдику, бири Канадада, бири Хорватияда, икки нафари Украинада... Чегаралар ёпиқ бўлса қандай олиб келамиз?

- "Металлург" билан ўйиндан сўнг "Бухоро" жамоасининг ашаддий мухлислари билан жамоа қароргоҳида учрашибсиз ва унда агарда жамоа мағлубиятга учраса истъефо беришга ваъда берибсиз. Жамоа бугун мағлубиятга учради, исътефо юз берадими?
- Бу сиз учун муҳим нарсами? Бу бизнинг мухлислар билан ўртамиздаги муаммо. Сиздан қўшнингиз ёки бувингиз нима деди деб сўрамаяпманку? Ютқазса мураббий ютқазади.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?"