10:26 / 19.07.2020
2 233

Обамеянгнинг дубли "Арсенал"ни кубок финалига олиб чиқди (видео)

Обамеянгнинг дубли "Арсенал"ни кубок финалига олиб чиқди (видео)
Фото: «Арсенал»
Футбол бўйича Англия Кубогининг ярим финалида «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари 18 июль, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимни «шаҳарликлар» фаол бошлади ва мезбонлар дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этди, бироқ уларнинг ҳеч бири самара бермади.

71-дақиқада Обамеянг дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, иккинчи голини ҳам урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин Микель Артета шогирдлари мусобақа финалига йўл олди. «Арсенал» ҳал қилувчи баҳсда «Манчестер Юнайтед» — «Челси» учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Англия Кубоги
Ярим финал баҳси
«Арсенал» — «Манчестер Сити» 2:0
Голлар:
1:0 – 19 Обамеянг, 2:0 – 71 Обамеянг.
«Арсенал»:Мартинес, Бельерин, Мустафи (Ҳолдинг, 87), Давид Луиз, Мэйтленд-Найлз, Себальос (Колашинац, 88), Жака, Пепе (Уиллок, 72), Тирни, Ляказетт (Торрейра, 78), Обамеянг.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Ляпорт, Уокер, Менди, Эрик Гарсия, Гундўған (Родри Эрнандес, 66), Сильва (Фернандиньо, 87), Маҳрез (Фоден, 66), де Брюйне, Стерлинг, Габриэль Жезус.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Обамеянгнинг дубли "Арсенал"ни кубок финалига олиб чиқди (видео)