Coca Cola Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун рақибимиздан яхшироқ ўйнамадик. Лекин, ғалаба қозондик. Бу футболда муҳим аҳамият касб этади. Агар мағлуб бўлганимизда ўзимизни хатоларимиз эвазига ютқазган бўлардик. Футболчиларни бу ўйинга руҳий томондан тайёрлаш қийин бўлди. Истасак истамасак йигитлар турнир жадвалига, рақибнинг охирги ўйинларига қарашади. "Андижон" жамоаси тан олиш керак бизга етарлича қаршилик кўрсатди. "Андижон" жамоасининг ҳимоя ва ҳужум чизиғида муаммолари борлигини билардик. Хатолардан унумли фойдаланиш кераклигини тушунтирдик.
Юқорида ҳам айтдим. "Андижон" жамоасидан яхши ўйнамадик. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бу охирги ёмон ўйинимиз бўлиши кераклигини айтдим. Жамоамиз бунчалик ёмон тўп тепмаган. Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бунга рақибимиз ҳам имконият бермади. Майдон ҳолати ҳам идеал эмас эди. Шунинг учун ҳам икки жамоа қийналди. Мазмунли ўйин кўрсатиш учун тўсқинлик қилди.
"Андижон" жамоасини йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Улар ҳар бир ўйинда натижа учун ўйнашмоқда. Шунинг учун маҳорати етганича курашмоқда. Рақиб тўртта ҳужумчи билан олдинга ўтгани учун учинчи марказий ҳимоячини марказий ҳимоячини туширдик. Бу схемада кўп ўйнаганмиз. Асосий мақсадимиз натижани сақлаб қолиш эди.
Дилшод Раҳматуллаев етакчи ўйинчиларимиздан бири. Оралиқдаги танаффусда машғулотларга кам қатнашгани боис формасини йўқотиб қўйди. Энди формасини тикламоқда. Унга ишонганимиз учун жамоамизга таклиф қилдик. Тажрибаси катта.
2017 йил охири 2018 йил бошида ўша эсингизда бўлса "Пахтакор"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиздан кейин жамоамиз билан етакчиларни сақлаб қолган ҳолатда чемпионлик учун курашишимизни таъкидлагандик. Лекин, ундай бўлмади. Ўша мавсумдан кейин молиявий томондан пасайиш кузатилди. Кўпроқ ёшларимизга эътибор берамиз, уларнинг ўсиши учун ҳаракат қиламиз.
Ўшанда таркибни сақлаб қолиб, 1-2 нафат тажрибали футболчи олганимизда бемалол чемпионлик учун кураша олардик. Ҳозир бу футболчилар қаерда ўйнаётганини яхши биласиз. Раҳбариятга буни кўп бор таъкидлаганмиз. Имконият бўлмади. Имкон қадар олдимизга юқори мақсад қўямиз. Ёшларни ҳар томонлама шакллантиришимиз керак. Бу нарса келажакда катта фойда беради деб ўйлайман.
"Андижон"ни Суперлигада қолиши жуда қийин бўлади. Эшитишимизга қараганда жамоага янги ҳомий топилган, янги мураббий келди. Мураббий ҳам сехргар эмас, унга ҳам шароит керак, яхши футболчи керак, вақт бериш лозим. "Андижон"га омад тилайман.
Ойбек Бозоров ҳақида бизга ҳеч ким таклиф билан чиқмади. Унинг биз билан узоқ йиллик шартномаси бор",- дейди Рўзиқул Бердиев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади