Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари “Ростов”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши муносабати билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовдан фикрларини сўради.
- Миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида мен учун энг асосийси, Шомуродовнинг “Женоа”да ўйин амалиётига эга бўлишидир. Россия премьер-лигасининг Италия каби топ чемпионатлардан фарқи катта, деб ўйламайман. “Ростов” ҳам “Женоа”дан кучсиз жамоа эмас. “Интер” ва “Ювентус” сингари кучли клубларга қарши ўйинлар мавсум давомида кўп ҳам бўлавермайди. “Ростов” ҳам Европа Лигасининг гуруҳ беллашувларига чиққанида ана шундай гранд жамоалар билан куч синашиш имконига эга бўларди.
Мослашиш жараёни ҳар кимда турлича кечади. Буюк футболчилар ҳам бирданига зўр ўйнаб кета олмайди. Ҳар қандай ўйинчига янги лигага ўтганида мослашиш учун муайян вақт керак. Элдор “Женоа”да ўйнаб кетолади, деб ўйлайман. Тўғриси, у камтар йигит ва айнан шу хислати унга халақит қилиши мумкин. Италияликлар эса, бағрикенг йигитлар ва уларнинг тили ҳам унчалик мураккаб эмас. Трансфер борасида Элдор билан ҳали гаплашмадим. У терма жамоага етиб келиши керак. Бешинчи октябрга чиптаси бор. Лекин келиш-келмаслигини билмайман.
Вақт Ўзбекистонда сифатли ва савияли футболчилар борлигини кўрсатмоқда. Биз Ўзбекистон футболида ҳаммаси жойида эканини кўрсатиш учун терма жамоалар миқёсида Россия билан учрашишимиз керак. Маҳсулотни бевосита кўрсатиш керак, дейишадию. “Пахтакор” “Спартак” билан ўйинда омадсизликка дуч келди (0:4). Бу вазият тақозоси эди. Агар ҳозир улар яна куч синашса, умуман бошқача ўйин бўлади, - деди Вадим Абрамов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпиони ва 2023 йилги Осиё кубоги мусобақасига чиқиш учун қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.
Шу сабабли, миллий жамоамиз футболчилари учун 3-16 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида Эрон ҳамда БAA терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.
8 октябрь куни терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18:00 да бошланади.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БAA вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Вадим Абрамов йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф этган.
Элдор Шомуродов бугунги кунда мамлакатимиз бош жамоасининг асосий ҳужумчиси ва тўпурари ҳисобланади. У терма жамоа таркибида 43 та учрашувда рақиблар дарвозасини 20 маротаба аниқ нишонга олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас