
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 7-турида бўладиган "Барселона"га қарши "эл-класико" олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Класико бу - класико. Икки яхши жамоа ўзаро курашадиган ўйин. Вазият ва бўш стадионга қарамай, яхши ўйин бўлади. Ўзгаришларга қўл урмоқчимиз. Ўз ўйинимизни намойиш қилишга уринамиз.
"Барселона" ҳақида? Бу ҳар қандай мураббий билан доимо кучли бўлган жамоа. "Барселона" ҳар доим "Барселона". Яхши футбол ўйнашни биладиган ва сизга ҳар вақт қийинчилик туғдина оладиган жамоа.
Тафсилотларга тўхталмайман. Қийин учрашув кутаётганини аниқ биламан ва бу ўзига яраша яхши. Майдонга чиқиб, бошиданоқ мураккаб бўладиган беллашувни ўтказамиз, - деди Зинедин Зидан.
"Барселона" - "Реал" ўртасидаги "эл-класико" 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар