10:30 / 07.01.2021
1 591

«Ман Сити» дербида «МЮ»ни мағлуб этиб, Англия Лига Кубоги финалига йўл олди

«Ман Сити» дербида «МЮ»ни мағлуб этиб, Англия Лига Кубоги финалига йўл олди
Фото: Google Images
Футбол бўйича Англия Лига Кубоги ярим финалида «Манчестер Сити» 6 январь, чоршанба куни ҳамшаҳари «Манчестер Юнайтед» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Жон Стоунз ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 7-дақиқа қолганида эса Фернандиньо ҳисобни 0:2 га етказиб, «шаҳарликлар»нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Эндиликда Хосеп Гвардиола шогирдлари финалда «Тоттенҳэм» билан беллашади. Финал баҳси 25- апрель куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» 0:2
Голлар:
0:1 – 50 Стоунз, 0:2 – 83 Фернандиньо.
«Манчестер Юнайтед»: Ҳендерсон, Уан-Биссака, Линделеф, Шоу, Магуайр, Погба, Фред (ван де Бек, 88), Мактоминей (Гринвуд, 75), Бруну Фернандеш, Рэшфорд, Марсьяль.
«Манчестер Сити»: Стеффен, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, Гундўған, Фернандиньо, Маҳрез (Родри, 79), де Брюйне, Стерлинг, Фоден.
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (48), Фред (69), Жоау Канселу (78), Шоу (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ман Сити» дербида «МЮ»ни мағлуб этиб, Англия Лига Кубоги финалига йўл олди