08:24 / 18.01.2021
727

«Ювентус» турнинг марказий ўйинида «Интер»га ютқазиб қўйди

«Ювентус» турнинг марказий ўйинида «Интер»га ютқазиб қўйди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 18-турида «Интер» ва «Ювентус» жамоалари 17 январь, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Артуро Видаль собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, миланликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Никола Барелла «Интер»нинг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин «Интер» очколарини 40 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди. «Ювентус» (33) 5-поғонада қолди.
Антонио Конте жамоаси кейинги турда «Удинезе» билан ўйнайди, «Ювентус» эса «Болонья»ни қабул қилади.

«Интер» — «Ювентус» 2:0
Голлар:
1:0 – 12 Видаль, 2:0 – 52 Барелла.
«Интер»: Ҳанданович, Янг (Дармиан, 72), Бастони, де Врей, Ҳакими, Барелла, Брозович, Видаль (Гальярдини, 77), Шкриньяр, Лукаку, Мартинес (Санчес, 86).
«Ювентус»: Шенсни, Кьеллини, Фработта (Бернардески, 58), Данило, Бонуччи, Рэмзи (Кулусевски, 58), Бентанкур, Рабьо (Маккенни, 58), Кьеза, Мората, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (36), Янг (60), Мората (62), Барелла (67).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)