08:08 / 03.02.2021
1 990

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Саутгемптон"га 9та гол урди

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Саутгемптон"га 9та гол урди
Англия Премьер-лигаси 22-турида "Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон" билан баҳс олиб борди ва йирик (7-0) ҳисобда ғалабани тантана қилди.
Ўйин манкунианликларниг устунлигида кечди. 2-дақиқада Александр Янкевиц қўполлик ишлатди ва ҳакам унга қизил карточка кўрсатди.

18-дақиқада Аарон ван Биссака тўпни дарвозага аниқ йўллади. 15-дақиқада Маркус Рэшфорд Мэйсон Гринвуднинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. 34-дақиқада Ян Беднарек ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 40-дақиқада Люк Шоунинг пасидан сўнг Эдинсон Кавани боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.

70-дақиқада Антони Марсьяль жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундирди ва кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди. 2 дақиқадан сўнг Скотт Мактоминей жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди. 97-дақиқада Бруно Фернандеш пенальтини аниқ амалга оширди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Антони Марсьяль жарима майдон ичидан дарвозанинг очиқ қисмига аниқ зарба берди. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқада Даниэль Жеймс ўйинга сўнгги нуқта қўювчи гол муаллифи бўлди.

Манчестер Юнайтед – Саутгемптон 9:0
Голлар:
ван-Биссака (18, 1:0), Рэшфорд (25, 2:0), Беднарек (34-автогол, 3:0), Кавани (39, 4:0), Марсьяль (69, 5:0), Мактомини (71, 6:0), Фернандеш (88, 7:0), Марсьяль (90, 8:0), Жеймс (90+3, 9:0).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу (ван де Бек, 46), Магуайр, Уан-Биссака, Линделеф, Бруну Фернандеш, Мактомини, Фред, Кавани (Марсьяль, 46), Гринвуд, Рэшфорд (Жеймс, 60).
Саутгемптон – Маккарти, Бертран, Стивенс, Рэмзи, Беднарек, Янкевиц, Женепо (Тшаптше, 78), Армстронг, Уорд-Проуз, Ингз (Редмонд, 70), Адамс.
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (42), Стивенс (45), Магуайр (52), ван де Бек (53).
Четлатишлар: Янкевиц (2), Беднарек (86).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Саутгемптон"га 9та гол урди