Тошкентдаги “Hilton” меҳмонхонасида Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Санжар Шомуродов ҳамда Афғонистон футбол федерацияси президенти жаноб Юсуф Каргар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад яқин ойлар ичида Сурхондарёда Афғонистон ҳамда Ўзбекистон болалар футболи, профессионал футбол клублари ва аёллар футболи ўртасида халқаро ўртоқлик учрашувлари, футбол фестиваллари ўтказиш борасида фикр алмашилди.
![]()
Самимий руҳда кечган учрашувда Афғонистон футбол федерацияси президенти жаноб Юсуф Каргар ўзининг эсдалик совғаларини Санжар Шомуродовга тақдим этди.
Ишонамизки, яқин кунлар ичида қўшни Афғонистон футбол федерацияси билан дўстлик меморандуми имзоланади.
Ушбу учрашувни ташкиллаштириб беришда амалий ёрдам берган Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро алоқалар бўлимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти футбол ассоциациясининг матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тожикистон президентининг ўғли Умид Аҳмаджонов ўрнини эгаллади

Италия футбол федерацияси мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюришади

Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол ассоциациялари) президенти этиб сайланди

Франция футбол федерацияси вакиллари Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

ЎФФ Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади