08:20 / 08.02.2021
1 481

«Манчестер Сити» 5 та гол урилган ўйинда «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда таслим этди

«Манчестер Сити» 5 та гол урилган ўйинда «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда таслим этди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 23-турида «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари 7 февраль, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 37-дақиқада «шаҳарликлар» олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Илкай Гундўған пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи бўлим дебютида Гундўған меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ўзи ишлаб олган пенальтини голга айлантирди. Орадан кўп ўтмай «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккернинг кетма-кет хатолари иккита голга олиб келди. 73-дақиқада Гундўған дублни расмийлаштирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Раҳим Стерлинг жамоасининг учинчи голини урди.

83-дақиқада Фил Фоден қанотдан жарима майдонига ёриб кирган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олди ва ўйинга чиройли нуқтани қўйди.

Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» очколарини 50 тага етказиб олди ва якка пешқадамликда давом этмоқда. Битта захира ўйинига эга Пеп Гвардиола шогирдлари энг яқин таъқибчи «Манчестер Юнайтед»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда. «Ливерпуль» эса 40 очко билан тўртинчи поғонада қолди.

«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» 1:4
Голлар:
0:1 – 49 Гундўған, 1:1 – 63, пенальти Салоҳ, 1:2 – 73 Гундўған, 1:3 – 76 Стерлинг, 1:4 – 83 Фоден.
«Ливерпуль»: Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнольд, Робертсон (Цимикас, 85), Жонс (Милнер, 68), Тиаго Алькантара (Шакири, 68), Салоҳ, Вейналдум, Мане, Ҳендерсон, Фирмино.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, Фоден, Гундўған, Стерлинг, Родри, Маҳрез (Габриэль Жезус, 72), Бернарду Сильва.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Алькантара (3), Рубен Диаш (62), Фабиньо (70).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» 5 та гол урилган ўйинда «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда таслим этди