
Европада жамоаларнинг ғалабали ва мағлубиятли серияларини маълум қилиб бориш одат тусига кирган. Биз ҳам бир неча кундан бери "Женоа"нинг мағлубиятсиз ўйинларни қайд этаётгани борасида хабар бермоқдамиз.
Генуяликлар 6 февраль куни "Наполи"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди ва мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Элдор Шомуродов жамоаси 9 январдан бери мағлубиясиз одимламоқда. "Женоа" охирги 5 учрашувда фақатгина "Аталанта" билан дуранг ўйнади холос. Қолган беллашувларда зафар қучмоқда. Шу боис улар турнир жадвалида 12-ўрнига кўтарилди.
Эътиборлиси, биринчи даврада "Наполи" генуяликларни 6:0 ҳисобида таслим этганди. Бу натижа "Женоа"нинг ушбу мавсумдаги энг йирик мағлубияти саналади. Кеча эса Баллардини шогирдлари рақибни енга олди. Энди жамоа А Сериядаги кейинги турни 13 февраль куни "Торино"га қарши ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар