Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган "Женоа" - "Верона" учрашуви 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланганидан хабардорсиз. Ушбу ўйиндан сўнг, "гриффонлар" бош мураббийи Давиде Баллардини қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- "Мен "Верона"га қарши учрашувдаги натижадан жуда хурсандман. Вероналикларда реал ғоялар, кучли ва сифатли футболчилар бор. Жамоам ўзининг энг яхши ҳолатида эмасди. Шунинг учун ҳам, ушбу очко жуда қадрли. 10 киши бўлиб қолган пайтда ҳисобни тенглаштириб олганимиз ажойиб бўлди. Бу каби ўйинлар сенга олдинга интилиш учун куч беради.
Дербилар бошқа беллашувлардан фарқ қилади. Бундай учрашувлар қайси даражада эканлигингизни яққол кўрсатиб туради. Келинг, ортга назар ташлаймиз: жамоам билан клуб мураббийлар постига келганимизда "Женоа" нечанчи поғонада эди? Ҳар бир очко қаттиқ меҳнат, машғулот ва ғоялар ортидан келмоқда.
Бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳам ўз майдонимизда эмас, рақиб тарафда ўйнадик", - деди Баллардини. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди