
Бугун Италия А Сериясида 27-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилади.
“Женоа” – “Удинезе” жамоалари баҳси Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади. Ушбу ўйинни Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Маълумот учун, “Женоа” ҳозирча 27 очко жамғарган ҳолда А Серия мусобақа жадвалида 13-ўринда бормоқда. Генуяликларнинг бугунги рақиби “Удинезе” эса 11-ўринни эгаллаб турибди ва улар ҳисобида 31 очко мавжуд. Шундан кўриниб турибдики, агар “Женоа” ушбу беллашувда ғалаба қозонса, “Удинезе” билан фарқни 1 очкога етказади ва турнир жадвалида юқорига кўтарилиш учун янада яхши имконият ҳосил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар