11:00 / 19.03.2021
931

Бугун қуръа ташланади: Европа лигасининг барча чорак финалчилари аниқ

Бугун қуръа ташланади: Европа лигасининг барча чорак финалчилари аниқ
Европа лигаси 1/8 финалининг барча жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.

Турнирнинг чорак финалига «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Рома», «Аякс», «Вильярреал», «Гранада», «Славия» ва «Динамо» (Загреб) йўлланма олди.

Икки ўйин натижасига кўра, ушбу жамоалар «Милан», «Олимпиакос», «Шахтёр», «Янг Бойз», «Динамо» (Киев), «Мольде», «Рейнжерс» ва «Тоттенҳэм»дан устун келишди.

Чорак финал қуръа ташлаш маросими бугун, 19 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади. 1/4 финалнинг илк ўйинлари 8 апрелда, жавоб ўйинлари 15 апрелда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Бугун қуръа ташланади: Европа лигасининг барча чорак финалчилари аниқ