Европанинг 12 клуби янги Суперлига тузилганини расман эълон қилди. Бу клублар УЕФАнинг ЕЧЛни ташкил этишидан қониқмаганини айтиб, янги лига тузилганини эълон қилди.
Қуйидаги жамоалар Европа Суперлигасида иштирок этиши маълум:
Испаниядан «Реал» «Барселона», «Атлетико»;
Италиядан «Милан», «Интер», «Ювентус»;
Англиядан «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм».
Янги тузилган Суперлига президенти Флорентино Перес бўлади. Клублар бу мусобақани ташкил эта олишса, унинг ўйинларидан тушадиган фойда ўзаро тенг тақсимланади. Бу клублар УЕФА ЕЧЛдан тушадиган даромадларни нотўғри тақсимлашидан норози бўлишган.
Ўз навбатида УЕФА Суперлига тузилишини қабул қилмаслигини, бу мусобақада ўйнайдиганлар Европа ва жаҳон миқиёсидаги ўйинлардан дисквалификация қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, ташкилот Суперлига таклифини қўлламаган Германия ва Франция клубларига миннатдорчилик билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди