Қирғизистоннинг "Олой" жамоасига қарши кечган ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари катта устунликка эга бўлишди ва бу ҳисобда ҳам акс этди, 4:0. "Насаф"нинг ўйиндаги илк голига захирадан майдонга тушган Сухроб Нуруллоев муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Нуруллоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.
- Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон бўлиши табиий. "Олой" билан кечган тўқнашувда ўйин ҳам, ҳисобдаги устунлик ҳам "Насаф" томонида бўлди. Мазкур баҳс жамоа учун қай даражада осон ва қийин ўтди?
- Мусобақадаги илк ўйинимиз бўлгани учун озгина қийналдик. Боз устига жамоамиздаги аксарият футболчилар бундай турнирда илк бор иштирок этаётганди. Биринчи бўлимда бир нечта яққол голли вазиятлардан фойдаланганимизда босимдан ҳалос бўлардик. "Олой" шундай ўйнашидан хабаримиз бор эди. Голдан сўнг ўйинимиз янада очилиб кетди. Бу дастлабки баҳс. Ғалаба тарихда қолди. Энди навбатдаги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз зарур.
- Халқаро турнирлардаги биринчи ғалаба ҳамма жамоага турлича таъсир қилади. Қайсидир клубда футболчилар хаддан ташқари руҳланиб кетишади ёки аксинча эътибор бермай, ўйинни унутиб эътиборни жамлаб олишади. Йирик ҳисобдаги ғалаба "Насаф"га қайси томонлама таъсир қилади?
- Олдимизга ҳар бир ўйинда яхши натижа кўрсатиш ва гуруҳдан чиқиш мақсади қўйилган. Худо хоҳласа буни амалга ошириб мухлисларни хурсанд қиламиз. Юқорида таъкидлаганимдек бор эътиборимиз кейинги ўйинга қаратилган.
- Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Хўжанд" ва "Олтин аср" ўзаро дуранг ўйнашди. "Насаф"нинг гуруҳ босқичидаги асосий рақобатчиси қайси жамоа бўлади?
- Гуруҳ босқичи битта ўйинлардан иборат бўлгани учун барча бор кучи билан майдонга чиқмоқда. Қайсидир жамоани кучли ёки кучсиз демайман. Биз фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз лозим. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарсак бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?