13:25 / 17.05.2021
2 305

"Насаф" бугун ОФК кубогида Тожикистон клубига қарши ўйнайди


Бугун ОФК Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” гуруҳ босқичининг 2-турида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

“Хўжанд” – “Насаф” учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Ушбу ўйинни Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Хўжанд” жамоаси гуруҳ босқичининг 1-турида Туркманистоннинг “Олтин Aср” жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган эди. “Насаф” эса худди шу турда қўшни Қирғизистоннинг “Олой” клуби дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.
Агар Рўзиқул Бердиев жамоаси бугунги ўйинда ғалаба қозонса, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилган бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" бугун ОФК кубогида Тожикистон клубига қарши ўйнайди