ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Барчага хайрли кеч. Биринчи галда футболчиларимга мусобақада борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизни табриклайман. Гуруҳдан чиққанимиздан хурсандман. Эндиликда олдинга интилишда давом этишимиз керак. Учта учрашувда рақибларимизга жиддий муносабатда бўлдик. Йигитлар масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўйнашди. Бугунги рақибимиз тажрибали жамоа эди. Уларнинг жисмоний жиҳатдан тайёр эмаслигини билардик. Футболчилар буни тушунган ҳолда тезроқ ҳаракат қилишди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни ишончли кўринишга келтирдик. Яна бир бор ҳаммага раҳмат", - дейди Рўзиқул Бердиев.
Ҳусайн Норчаев:
- Бугун ўйин назоратимизда бўлди. "Олтин Аср" тажрибалироқ жамоа эди. Шуни билган ҳолда ҳаракатларимизга тезлик қўшишга интилдик. Биринчи бўлимда иккита гол уриб ишимизни янада осонлаштириб олдик. Мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни жамоамиз тўлиқ бажарди. Гуруҳдан чиққанимиз билан барчани табриклаб қоламан.
- "Насаф" иштирокидаги ўйинларда қизиқ ҳолат бўлдики, жамоа барча голларни фақат битта таймда урди. Иккита баҳсда учрашувнинг дастлабки қисмида ҳисобда олдинга чиқиб олгач бўшаш ҳолати кузатилгани нимага боғлиқ?
- Қайсидир паллада ўйинни кучайтириш керак бўлса, кучайтирамиз. Бўшашиш руҳият билан боғлиқ. Биринчи турда дастлабки бўлимда гол уришни уддасидан чиқа олмагандик. Охирги икки ўйинда эса биринчи бўлимда гол уриб олдик. Бу ҳақида футболчиларга кўрсатмалар берилганди. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз уқтирилди. Бироқ нима учундир кўпроқ натижани сақлаб қолишга ўйнашди.
- "Насаф" учта ўйинда 9 очко жамғарди ва 9та гол урди. Муваффақият сири нимада?
- Ушбу турнирга футболчиларимизни бирлаштирган ҳолда яхши тайёрлаш талаб қилинарди. Шогирдларимга мусобақага жиддий руҳда ёндошишгани учун раҳмат айтаман. Даражамиз бироз бўлсада юқори эканлигини билиб тургандик. Фақат буни майдонда кўрсатишимиз керак эди, холос.
- Ушбу турнирга футболчиларимизни бирлаштирган ҳолда яхши тайёрлаш талаб қилинарди. Шогирдларимга мусобақага жиддий руҳда ёндошишгани учун раҳмат айтаман. Даражамиз бироз бўлсада юқори эканлигини билиб тургандик. Фақат буни майдонда кўрсатишимиз керак эди, холос.
- Агарда ОЧЛда ҳам иштирок этганингларда шундай натижа қайд эта олармидинглар?
- ОЧЛ ва ОФК ўртасидаги даражада фарқ катта. Нима бўлганда ҳам ўз ўйинимиздан ташқарига чиқмасдик. ОЧЛда футболчилар, жамоаларнинг савияси катта. У ерда бундай осон ўйинлар бўлмайди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
- ОЧЛ ва ОФК ўртасидаги даражада фарқ катта. Нима бўлганда ҳам ўз ўйинимиздан ташқарига чиқмасдик. ОЧЛда футболчилар, жамоаларнинг савияси катта. У ерда бундай осон ўйинлар бўлмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?