Бундан бироз аввал Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларидаги сўнгги ўзбекистонлик спортчи – Баҳодир Жалолов финалда америкалик боксчини таслим қилган ҳолда терма жамоамиз ҳисобига 3-олтин медални ёздириб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан Олимпиадани якунлади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг якунланишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирда 3 та олтин ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 31-ўринни эгаллаб турибди.
Ушбу натижани МДҲ мамлакатлари орасида оладиган бўлсак, Ўзбекистон Россия Олимпия қўмитаси делегациясидан сўнг 2-ўринни эгаллади.
Марказий Осиё давлатлари орасида эса ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Ўзбекистондан сўнг 2-ўрин қўшни Қирғизистон делегациясига насиб этди. 16 нафар спортчи билан Олимпиадага борган Қирғизистон якунда 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Кейинги ўринларни Туркманистон (1 та кумуш) ва Қозоғистон (8 та бронза) эгаллади. Тожикистон эса мусобақани медалсиз якунлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин