17:03 / 09.08.2021
5 509

Олимпиада совриндорларига Президент совғалари тайёрланди


Фото: Видеолавҳадан скриншот
«Prezident sovg’asi» ёзуви ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси логотипи туширилган Tahoe русумли машиналар видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу қиммат автомобиллар Олимпиада ғолиблари учун аталган совға экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Токио-2020» Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 9 август куни соат 20:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келиши кутилмоқда. Делегация 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда ҳаракатланади.

Ўзбекистон ушбу олимпия ўйинларида жами бешта медални қўлга киритди. Улардан учтаси олтин, иккитаси бронза медаллар саналади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олимпиада совриндорларига Президент совғалари тайёрланди