23:11 / 16.08.2021
4 180

Шомуродов бизни Чемпионлар лигасига олиб чиқади!

Шомуродов бизни Чемпионлар лигасига олиб чиқади!
19 август куни “Рома” учун расман мавсум бошланади. Римликлар УЕФА Конференциялар кубоги плей-офф босқичи дастлабки учрашувида сафарда Туркиянинг “Трабзонспор” жамоаси билан куч синашади.

“Рома” раҳбарияти ҳам, римлик мухлисларни ҳам УЕФАнинг учинчи даражали мусобақаси қониқтирмайди. Улар жамоа Чемпионлар лигасида ўйнаши орзу қилмоқда.

Рим клуби ишқибозлари жамоанинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз голлари билан “Рома”ни Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишига ишонмоқда.

Шомуродовга ишончи ошиб бораётган “Рома” мухлисларининг ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

Ivan Balbina: Мен Элдор Шомуродовни жамоамиз афсонаси Франческо Тоттига ўхшатяпман. Унинг ажойиб зарбаси бор ва жамоавий ўйинга эътибор қаратяпти. Доим тўпни шеригига узатишга тайёр, жамоа учун ўйнамоқда. Бизга айнан мана шунақа футболчи етишмаётган эди.

Marcello Leone: “Женоа” фанатлари Шомуродовнинг трансферидан нега хафа бўлганини энди тушундим. У кўрсатаётган ўйин футболчининг нархи 17 миллион евродан анча баланд эканидан далолат бермоқда.

Andrea Schifano: Шомуродов – худдит Моуриньо сингари ёздаги энг асосий трансферимиз. Менинг фикримча, жамоамиз Элдор ёрдамида Чемпионлар лигасига қайтишга тайёр.

Simone Fumasoli: Элдор ўзбекларнинг Батистутаси экан! Мен уни яхши ўйинчилигини билардим, лекин бу даражада зўр ўйнаши ҳаммамиз учун сюрприз...

Salvatore Russotto: Жеко расман “Интер”га ўтиб кетди, лекин ўзбек ҳужумчисининг ўйинини кўриб, биз Эдинга муносиб ўринбосар топганимизга ишончим комил бўлмоқда.

Antonietta Abate: Менга бутун жамоанинг ўйини ёқди, бироқ Шомуродовни алоҳида эътироф этаман. Бу йигит жамоага энди келди, лекин бутун фаолиятини Римда ўтказгандек ўйнаяпти. Ўзи гол урди, голли пас берди, Дзаньолони хавфли вазиятга чиқарди. Бу йигит ҳақиқатан зўр экан!

Lorenzo Baccallo: Менда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини кузатиш фикри туғилди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, яқиндагина бу йигит ҳақида ҳеч ким ҳеч нима билмасди. Балки Осиёнинг бу мамлакатидан Шомуродовга ўхшаган савияси баланд футболчилар кўпдир. У ердан яна бир жуфт зўр футболчи топармиз.

Davide Strafella: Шомуродов тўлиқ бўлмаган икки та учрашувда 3 балл тўплади. Мен унинг расмий дебютини интизорлик билан кутяпман. Менимча, “Трабзонспор”га жуда қийин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов бизни Чемпионлар лигасига олиб чиқади!