
"Интер"нинг собиқ эгаси Массимо Моратти ушбу мавсумда "Рома"да иш бошлаган Жозе Моуринью ҳақида гапирди.
"Жозе учун хурсандман. Бу унинг ва "Рома" мухлислари учун ҳам катта имкониятидир. Моуриньо ишончли кўринмоқда. У барчани хурсанд қилиши мумкин. Жозе бунга қодир.
У доимгидек ғалабаларга эришишни истамоқда. Хурсанд ва қувватга тўла. У бирданига жамоаси А Серия ғолиблиги учун курашади деб айта олмайди. Бу иш қийинлигини барча билиб турибди. Менимча, у ушбу мавсум 3 ёки 4-ўрин билан кифояланмаса керак.
"Интер" менга ёқади, бироқ "Рома"... Бу ҳақида гапирмайман. Моуриньюнинг қайтиши А Серия учун қизиқарли воқелик бўлди", - деди Моратти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар