Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун бизга қийин бўлди. "Андижон" ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг жуда зич ҳимояланди. Шу боис ёриб ўтишимиз қийин кечди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса мавсумдаги биринчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Олдинга қараб интилишда давом этамиз", – дейди Питер Хюистра.
- "Андижон"нинг охирги ўринда эканлиги футболчиларни бўшаштириб қўйдими?
- Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман – Суперлигада осон ўйинлар йўқ. "Андижон" зич ҳимояланиб, турнир жадвалининг юқорисидаги жамоаларни қийнаб қўйиши мумкин. Бугун шунга гувоҳ бўлдик.
- "Пахтакор" давлат тасарруфига қайтгач ўйинида пасайиш юзага келяпти. Жамоанинг олдинги кучи йўқ. Ўйинларда қийналиб ютмоқда. Моддий томондан қўллаб-қувватлашда муаммо бўляптими?
- Моддий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ.
- Ундай бўлса, пасайишнинг сабаби нимада?
- Йўқ, масалан "Металлург"га учта гол урдик. "Навбаҳор" билан жуда яхши ўйнадик. Лекин бугун натижа кўрсата олмадик. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоалар билан ўйинларда гол ўтказиб юборсангиз, улар зич ҳимояланишни бошлашади. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ. Тўпни фақат олдинга тепиб юбориш билан чекландик. Бу бизнинг футбол эмас.
- Ўйинни бошқарган ҳакамлар гуруҳига эътирозлар бўлди. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Ўйин давомида ҳеч нарса деганим йўқ. Фақат иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилгани учун эътироз билдирдим. Кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Шунингдек, "Андижон" футболчилари "ётиб олишди". Бу вақтни олди.
- Майдоннинг айнан қайси ҳолатига эътирозингиз бор? Олдин ҳам кўп жамоалар ўйнаган, лекин майдон ҳақида гапиришмаганди...
- Биринчи ўринда майдонга яхшилаб эътибор беришларини, парваришлашларини сўраб қолган бўлардим.
- "Пахтакор" Суперлигада бир неча йилдан бери яққол етакчиликни қўлига оляпти. Мураббий сифатида рақобат бўлмаслигига қандай қарайсиз?
- Суперлигадаги рақобат яхши, деб ўйлайман. Биздан кейинги жамоаларнинг савияси, ўйин даражаси бир-бирига яқин. Кўп жамоаларда ёш футболчилар ўйнамоқда. Бу ўзбек футболининг келажаги учун фойдалидир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”