
А Сериянинг навбатдаги турида “Верона”га қарши ўтказилган учрашув “Рома”нинг айрим камчиликларини кўрсатиб берди. Кетма-кет олтита ғалабадан сўнг мағлубият аламини тотиб кўрган Моуриньо ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қарор қилди.
Португалиялик мураббий ҳимояга ўзи ёқтирган ҳамюрти Диогу Далотни олиб келмоқчи. “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер бу футболчига асосий таркибдан жой топиб беролмаяпти.
Ўйин амалиётисиз қолаётгани боис терма жамоадан чақирув олмаслиги ва 2022 йилги жаҳон чемпионатидан четда қолишдан хавотирга тушган Далотнинг ўзи ҳам Манчестерни тарк этишга қарши эмас. Бу футболчи ўтган йили ижара асосида “Милан”да тўп сурди ва А Серия билан жуда яхши таниш.
Римликлар Далотни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан январда ижарага олмоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар