date
views 2 220

Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади

Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади
“Манчестер Юнайтед” юлдузи Криштиану Роналду ноёб ва қимматбаҳо машиналар ишқибози ҳисобланади. Манчестерга келганидан кейин португалиялик футболчи ўзига янги Bentley Flying Spur русумли автоулов сотиб олди.

Маълумотларга қараганда, бу машина 300 минг евро туради.

Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг Кэррингтондаги машғулотлар базасига янги машинасида келди. Мухлислар ҳужумчи ёнида қўриқчи олиб юрганини ҳам назардан қочиргани йўқ.

Криштиану Англия премьер-лигасида иккита учрашув ўтказиб, учта гол уришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади