2 896
"Насаф"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасидан кейин Рўзиқул Бердиев қандай муносабат билдирди?
“Насаф” клуби ўз майдонида “Бунёдкор”ни 5:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Мазкур учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бу ғалаба барчамизни хурсанд қилди, мухлисларимизни табриклайман. “Бунёдкор”ни ўргандик ва қайси жойларида бўш ҳудудлар бўлишини билардик. Йигитларга ўша чизиқларидан тезкор ҳаракатланишни тайинладик. Футболчиларимиз кўрсатмаларимизни яхши бажаришди ва яратилган вазиятларни голга айлантирдик. Албатта, “Бунёдкор” жамоасини қанчалик кучли эканлигини яхши биламиз. Лекин бугунги ўйинда кўриниб тургандики, тайёргарлигимиз анча юқори эди. Шу боис ишончли ғалабага эришдик.
Биринчи бўлимда Тўраевга иккинчи сариқ карточка бериш керак деб асабийлашдим. Чунки ўшанда ростдан сариқ карточкага тортадиган вазият эди. Лекин ҳакамларни бундай вазиятларда ўз қараши бор. Асосийси, чиройли ғалабага эришдик. Мухлисларни хурсанд қилганимиздан барчамиз мамнунмиз, - дея фикрини якунлади Рўзиқул Бердиев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин