"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Металлург"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилангач, ўйинда ғалаба қозонишингизга ишонганмидингиз?
- Бугун ғалабага ишонгандим, чунки рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик. Пенальтигача ҳам кўп вазиятлар яратдик, бироқ омад биздан юз ўгирди. Қайсидир вазиятда рақиб дарвозабони ҳамда ҳимоячилари яхшироқ ҳаракат қилди. Албатта, ғалаба олдиндан кутилмаган эди. Футболда омад кучлиларга кулиб боқади дейилганидек, бугун ўз кучимизни намойиш этдик ҳамда ғалаба қозондик.
- "Насаф" жуда кўп имкониятларни яратди, булардан фойдалана олмасликнинг сабаби нимада? Бу футболчиларнинг терма жамоада иштирок этишининг салбий таъсири ҳисобланадими?
- Албатта, бундай вазият бўлишини кутгандик. Йигитлар кўп танаффусда бўлишди, лигеонерларимиз уйларига бориб келишди, терма жамоа ўйинчилари йиғинда бўлишди. Шу боис машғулот жараёни тўлиқ таркибда ўтказилмади. Бу, албатта, учрашувга таъсир ўтказарди, бироқ ўйлашимча, бугун кўп вазиятлар ярата олдик. Ушбу вазиятларни биринчи бўлимда аниқ амалга ошира олганимизда, натижа бошқача бўларди. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар баҳсни қўлдан бой берди, бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим. "Металлург"да ҳам ўйин якунида ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди.
- Ўтган гал ҳам таъкидлагандек, Калудеровичнинг жамоага кўникиб кетиши учун яна қанча вақт керак деб ўйлайсиз?
- Футбол бу жамоавий ўйин. Келинглар, ҳар бир ўйинчига урғу бермайлик. Қайсидир футболчи ўзини яхши тарафдан кўрсатадиган бўлса, қайсидир ўйинчи баҳсга киришолмайди. Бу футболда учраб турадиган ҳодиса. Лекин бир нарсани гувоҳи бўляпмиз, сермаҳсуллик ёки ҳужум чизиғидаги вазиятларни яратишда ҳам Норчаев унга нисбатан анча фаолроқ ҳаракат қиляпти. Шунинг учун Норчаевга кўпроқ имконият беряпмиз. Бугун Норчаевда ҳам кўпгина вазиятлар юзага келди, уларнинг барчасини голга айлантиролмаган бўлса-да, жамоага катта ёрдами тегди.
- ОФК кубоги учун 20 октябрь куни навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз? Уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Рақиб жамоада легионер, миллий терма жамоасида тўп сурадиган футболчилар бор. Уларнинг 2-3 ўйинини кўриб чиқдим. Эртадан бошлаб жамоа аъзоларига рақибнинг ҳар бир ўйинчиси ҳақида маълумотлар берамиз.
- Биринчи бўлим охирларида рақиб дарвозаси ёнида Дониёр Нарзуллаев тўпни узатгандан кўра ўзи тепганда гол бўлиш имконияти кўпроқ бўлармиди?
- Қарши ҳужумда яхши вазиятга эга бўлгандик. Нарзуллаев пас беришга қарор қилди, бу ҳам тўғри бўлди-ю, Норчаев имкониятдан фойдалана олмади. Балки Нарзуллаевнинг ўзи тўпни тепганда ҳам маъқул иш бўларди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди