Кубалик Олимпиада чемпиони Энди Крус билан суҳбат

Спорт1 дақиқа ўқиш1.8K
Кубалик Олимпиада чемпиони Энди Крус билан суҳбат
Бокс бўйича Ўзбекистон ва Куба терма жамоаларининг қўшма йиғини қизғин давом этмоқда. Машғулотлардан сўнг Куба терма жамоасининг таниқли юлдузларидан бири, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, 2 карра жаҳон чемпиони Энди Крус билан кичик суҳбат уюштирилди.

– Жаҳон чемпионатида қайси вазн тоифасида жанг қиласиз?
– Бу дунё биринчилигига -63.5 кг вазн тоифасида тайёрланаяпман.

– Кўпчилик сизни Олимпиададан кейин вазн тоифасини бироз кўтариб, -67 кгда тушса керак деб ўйлаган эди. Вазн ташлашга қийналмайсизми?
– Бу мен учун жуда қулай вазн тоифаси. Негаки, табиатан шунга яқин вазнда юраман. Шу боис ҳозир ҳам у қадар кўп вазн ташламайман.

– Бу вазндаги асосий рақобатчиларингиз ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
– Очиғи, у қадар эмас. Вазн тоифалари ўзгаргани учун кимлардир кўпроқ вазн ташлаб, яна кимлардир вазнини кўтариб бу тоифада иштирок этади. Албатта, жаҳон чемпионати бўлар экан, унга кучсиз боксчи келмайди. Фақат авваллари мен билан бир вазнда тушиб юрган йигитлар ҳақида яхшироқ биламан.

– Шундай бўлса ҳам, кимларнинг номини айтиб ўтган бўлардингиз?
– Боксда кутилмаган натижалар, янги номлар жуда кўп учраб туради. Шу боис, келинг, кимнидир айтиб ўтмайман. Таъкидлаганимдек, барчага бирдек кучли рақибим деб қарайман.

Меҳмонларнинг маълум қилишича, Куба жамоаси Ўзбекистонга 8 нафар боксчи билан ташриф буюрган. Яна 4 нафари Гаванадан тўғри Белградга йўл олса, жамоанинг таниқли вакилларидан бири, 2 карра Олимпиада чемпиони Арлен Лопес оилавий сабабларга кўра мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига бошқа спортчини рўйхатдан ўтказиш вақти тугагани учун, -80 кг вазн тоифасида ушбу жамоадан ҳеч ким иштирок эта олмайди.

Манба: olympic.uz

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?