"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Пол Мерсон "Манчестер Юнайтед"нинг муваффақиятсизликларида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду айбдор деган фикрни билдирди.
"Бу нарса Сульшер билан содир бўлганидан афсусдаман. Мавсум бошида унинг режаси бор эди. У узоқ вақт Санчони сўради ва унга эришди, қолаверса Каванининг шартномаси яна бир йилга узайтирилди.
Аммо мавсум бошланишидан олдин Сульшерга Роналду берилди. Шу сабабли унинг бутун режаси барбод бўлди. Роналду "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиргани йўқ. Жамоа у билан қарши ҳужумларда ўйнай олмади. "Манчестер Юнайтед" Криштиануни фақатгина "Манчестер Сити"дан қизиқиш бўлаётгани учун сотиб олишга мажбур бўлди”, - деди Мерсон Sky Sports нашрига.
Жорий мавсумда 36 ёшли Роналду 14 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?