Футбол бўйича Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Арсенал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳс 1 январь, шанба куни бўлиб ўтди.
Лондонда ўтган ўйинда ҳисоб 31-дақиқада Букайо Сака томонидан очилди. 57-дақиқага келиб эса Рияд Маҳрез 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Родри «шаҳарликлар»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Қайд этиш керак, «Арсенал» 59-дақиқада бир киши кам бўлиб қолди, Габриэль Магаляес қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан эрта тарк этди.
Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Сити»нинг очколари сони 53 тага етди, жамоа 2-ўриндаги «Челси»дан 11 очкога илгарилаб кетган. «Арсенал» эса 35 очко билан 4-поғонани банд этган.
«Арсенал» – «Манчестер Сити» 1:2
Голлар: 1:0 – 31 Сака, 1:1 – 57, пенальти Маҳрез, 1:2 – 90 Родри.
«Арсенал»: Рэмсдейл, Томиясу, Габриэль, Уайт, Тирни, Жака, Парти, Эдегор (Ҳолдинг, 63), Сака (эн-Ненни, 84), Ляказетт (Смит-Роу, 71), Мартинелли.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Ляпорт, Рубен Диаш, Аке, де Брюйне, Бернарду Сильва, Родри, Стерлинг, Маҳрез, Габриэль Жезус (Гундўған, 63).
Огоҳлантиришлар: Жака (55), Габриэль (57), Сака (63), Ҳолдинг (68), Родри (90), Бернарду Сильва (90).
Четлатиш: Габриэль (59). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди