Футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг финалида Сенегал ва Миср терма жамоалари 6 февраль, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг асосий дақиқаларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида Сенегал 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа сенегалликлар ўз тарихида илк бор Африка Миллатлар Кубоги совринини қўлга киритди.
Миср ярим финалда Камерун устидан ғалаба қозониб, финалга чиққан эди. Сенегал эса ярим финал баҳсида Буркина-Фасони таслим этганди.
Шу тариқа Сенегал ўз тарихида илк бор Африка Кубогига эга чиқди. Бу борада рекордчи Миср ҳисобланади, мисрликлар 7 марта бош совринни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, учинчи ўрин учун кечган баҳсда Камерун терма жамоаси Буркина-Фасони (3:3, пенальтилар — 5:3) таслим этганди.
Африка Миллатлар Кубоги
Финал баҳси
Сенегал — Миср 0:0
Пенальтилар Серияси: 4:2
Сенегал: Менди, Сарр, Кулибали, Диалло, Сисс, Куяте (Гуйе, 66), Гуйе, Менди, Мане, Дедиу (Денг, 77), Сарр (Диа, 77).
Миср: Абу-Габал, Ҳамди, Абделмонем, ал-Фоту, ан-Ненни, ас-Сулайя (Трезеге, 59), Фатҳи (Абделмонем, 99), Ашур, Салоҳ, Муҳаммед (Ҳамди, 59), Мармуш (Зизо, 59).
Огоҳлантиришлар: Абделмонем (5), Менди (17), Фатҳи (37), Кулибали (44), Диалло (54), Мане (88). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади