2 061
"Япония, Қатар, Жанубий Кореяни нима учун ютишимиз керак?" — Санжар Турсуновдан аччиқ ҳақиқатлар
АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов яқинда "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди. Эфир давомида Санжар Турсунов ўзбек футболидаги бир нечта оғриқли нуқталар ҳақида гапирди. Қуйида унинг айрим фикрларини матнли тарзда эътиборингизга ҳавола қиламиз.
- Ўз вақтида Валерий Газзаев бошқарган "Алания" жамоасида тўп тепганман. Кунига 3 маҳал машғулот ўтказиларди. Менимча у ердаги йиғинни Ўзбекистондаги ҳеч бир жамоа қилмаган. Кўп футболчилар жисмоний ҳолатини яхшилаш учун айнан Газзаевга келарди. Дейлик бошқа клублар 10та айлана югурса, "Алания"да 100та айлана югурардик.
- Ўзбекистонда ҳам шундай машғулот қилса бўлади. Лекин тикланиш йўқ. Физиотерапия, муз топа олмайлсиз. Витаминизация, машғулотдан кейин бериладиган ичимликлар ва ҳоказо. Умуман олганда нол. Россия ёки Европа клубларида футболчи кейинги ўйинга тайёр ҳолда етиб келади. Биз эса ўша юклама билан машғулотга келамиз. Охири бу нарса жароҳатга олиб келади. Шароит яратиб берилгандан сўнг талаб қилиш лозим.
- Яна бир савол. Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатарни нима учун ютишимиз керак? Ташкилотчилик кучлими? Витаминизациямиз кучлими? Майдонларимиз яхшими? Нимамиз улардан устун? Футболда 1-2та ўйинга настрой қиласиз. Осиё чемпионатида ҳар 3 кунда ўйинлар бўлади. Бундай турнирда тез тикланиш, навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўриш керак.
- Ўзбекистон терма жамоасида мураббийнинг услубига мос келмагандирман. Балки ўзим кучсиздирман. Кейинчалик Самвел Бабаян, Эктор Купер бошқарди терма жамоани. Самвел Бабаян билан ўзаро ҳеч қандай зиддият бўлмаган. Тўғрисини айтиш керак Самвел Бабаянда 11 нафар ва 3та захира футболчиси бўларди. Қолган футболчилар рўйхатни тўлдириш учун эди. Мухлислар ҳам буни билади. Ҳозир чақирса ҳозир бораман. Ҳассада бўлсам, ҳассада ҳам етиб келаман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин