
Италия чемпионати 34-турида “Интер” ўз майдонида “Рома”ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Меҳмонлар сафида Генрих Мхитарян жавоб голи муаллифи бўлди ва унга захирадан тушган Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.
Бу ўзбекистонлик футболчининг А Серия жорий мавсумидаги 4-голли паси бўлди ва у бу борада жамоадошлари Лоренцо Пеллегрини, Тэмми Абрахам, “Аталанта” аъзолари Дуван Сапата, Йосип Иличич, “Наполи” футболчилари Ирвинг Лосано, Маттео Политано ва “Интер” ҳимоячиси Дензел Дюмфрис каби ўйинчилар билан тенглашди. Бу борада мусобақа етакчиси эса Доменико Берарди (“Сассуоло”, 11 та) ҳисобланади. Шунингдек, Элдор ҳисобида 2 та гол ҳам бор.
Қайд этиш жоиз, 26 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсум Италия чемпионатида 24 ўйинда қатнашди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар