18:46 / 21.08.2018
4 403

Эрон ўзида ишлаб чиқарилган илк қирувчини тақдим этди

Эрон ўзида ишлаб чиқарилган илк қирувчини тақдим этди
Фото: Tasnim
Теҳронда тантанали маросим бўлиб ўтди, унда эронлик ҳарбийлар ўзларида ишлаб чиқарилган дастлабки қирувчини тақдим этдилар. Бу ҳақда Tasnim агентлигига асосан Кун нашри хабар бермоқда.

Мудофаа саноати куни арафасида ўтказилган маросимда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам иштирок этди.

Самолёт Kowsar деб аталди. Қирувчи турли хил қуролларни ўзида олиб юриши мумкин. Ундан авиацияни қўллаб-қувватлаш бўйича операцияларда фойдаланиш режалаштирилган.

Фото: Tasnim
Таъкидланишича, қирувчи мудофаа саноати соҳасидаги мутахассисларнинг «кенг қамровли тадқиқоти» ёрдамида ишлаб чиқилган. Шунга қарамай, агентликнинг материалида самолётнинг батафсил тавсифи келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ эронлик икки жосус ушлангани ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Эрон ўзида ишлаб чиқарилган илк қирувчини тақдим этди