Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди

Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди
Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди
Фото: Europa Plus

Ижтимоий тармоқларда сувни 99,999 фоизга тозалай оладиган инновацион бутилка мавзуси фаол муҳокама қилинмоқда. Саёҳат учун керакли бўлган шиша идиш Норвегиянинг Vitaloop стартапи томонидан яратилган ва ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бундай гаджет ёрдамида ҳар қандай: кўлмак, фавворадан оқадиган ёки дарё сувини яроқли ҳолатга келтиришингиз мумкин. Бунинг барчаси ноёб филтрга боғлиқ, у суюқликдаги барча ифлослантирувчи моддаларни деярли 100 фоиз тозалай олади. Идиш 1 литр сувни сиғдира олади.

Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди
Фото: Europa Plus

Филтрлаш тизими қандай ишлайди?

Биринчи босқичда сув тўрдан ўтади, бу сувдаги ифлос моддаларни йўқ қилади. Сўнгра суюқлик бактерияларни олиб ташловчи кичикроқ тармоққа киради. Галоген тозаловчи ўз ишини бажаради, у вирусларни ўлдиради.

Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди
Фото: Europa Plus

Кўмир филтри сувни кимёвий моддалардан, металлардан тозалайди, унинг таъмини яхшилайди. Шундан кейин графен филтри сувга кирувчи бактерияларни ва микропластмассаларни олиб ташлайди.

Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди
Фото: Europa Plus

Барча чиқиндилар алоҳида бўлинмага йиғилади. Гаджетни ишлаб чиқарувчилар сув филтрлангандан сўнг, қурилмани ва филтрни ювишни маслаҳат беради.

Энг қизиғи шундаки, бир қарашда мураккаб бўлган сувни тозалаш жараёни атиги 45 сонияни олади.

Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди
Фото: Europa Plus

“Ақлли бутилка” USB-C орқали зарядланади, бироқ уни тез-тез эмас, бир неча ҳафтада бир марта қувватлантиришингиз мумкин. Ҳар бир ўрнатилган филтр 200 литргача сувни тозалаши ва 300 та пластик бутилкаларни алмаштириши мумкин, бу эса табиат учун фойдали. Бутилканинг нархи 160 доллар, қўшимча филтр эса 35 доллар туради.

Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган бутилка яратилди
Фото: Europa Plus
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар