Фото: BBC
Британиянинг Oxford Dynamics компанияси Мудофаа вазирлиги билан инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳудудларда ишлайдиган роботларни лойиҳалаш, яратиш ва етказиб бериш бўйича 1 миллион фунт стерлингли шартномани имзолади.
Strider номли ушбу роботлар кимёвий, биологик ва ядровий зарарланган, шунингдек, ўта хавфли радиация шароитида ишлаш учун яратилган. Компания директорларидан бири бўлган Майк Лоутоннинг айтишича, «охир-оқибат юрт хизматига 10 минг тагача Strider роботлари йиғилиши мумкин».
«Инсонни ҳаёт учун потенциал хавф туғдирадиган жойга юбориш ўрнига, келинг, машиналарни жўнатамиз», — дейди Лоутон.
Комапния Strider’ни ўтган йил ноябрда лойиҳалашни бошлаган ва сентябрда уни Мудофаа вазирлигида фойдаланиш учун Мудофаа илм-фан ва технологиялари лабораториясига топшириши керак. Робот зарарланган буюмни ажратиб олиши ва уни герметик контейнерларга жойлаштириши, шунингдек, одамлар учун мураккаб ўлган ярим автоном ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
Фото: BBC
Бундан ташқари, робот инфрақизил, радиолокацион ва лидар тизимларидан фойдаланиб ҳаракатланиш қийин бўлган ҳудудларда юра олади. Компания роботга ўз AVIS AI номли ўз дастурий таъминотини ўрнатмоқчи.
Компания асосчиси ва директори Шефали Шарма келажакда мазкур технологиядан сув ости кемалари ва қирувчи самолётларда ҳам фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”