23
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига ташрифи доирасида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум юксак даражада ўтказилгани билан самимий муборакбод этди.
Суҳбатда Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, айниқса сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзаро товар айирбошлаш жадал ўсаётгани, биргаликда чегараолди савдо ҳудуди барпо этилаётгани, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик кучайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Фаол ҳудудларлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинув доирасидаги тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси ҳам муҳокама қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Туркман халқининг миллий етакчисига Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.
Шавкат Мирзиёев, Гурбангули Бердимуҳамедов, Махтумқули, Ўзбек тилида, Танланган асарлари тўплами “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди