Uzcard Forum - 2024 доирасида Ўзбекистоннинг «Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ (Uzcard) ижрочи директори Олимжон Зокиров ва Қирғизистоннинг «Межбанковский Процессинговый Центр» АЖ (Elcard) бошқаруви раиси Қаникей Жамангулова ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Шундай қилиб, миллий тўлов тизимлари раҳбарлари икки давлат ҳудудида тўловларни ўзаро қабул қилиш имконини берувчи кенг кўламли қўшма лойиҳани ишга туширишга тайёрлигини тасдиқладилар: Ўзбекистонда Elcard карталари ва Қирғизистонда Uzcard карталари орқали.
Меморандум икки давлат карталари эгалари учун трансчегаравий транзакцияларни соддалаштириш, трансчегаравий тўловларда замонавий технологияларни жорий этиш, янги рақамли ечимларни илгари суриш, шунингдек, икки давлат фуқароларининг молиявий саводхонлигини ошириш орқали тизимлараро интеграцияни яратишга қаратилган.
Қайд қилинишича, миллий тўлов тизимларининг интеграциялашуви нафақат икки давлатнинг молиявий инфратузилмаси учун янги имкониятлар очади, балки Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб тармоқларида ўзаро савдо, туризм ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга янги суръат бағишлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди