Xiaomi 15 Ultra ўзининг махсус ишлаб чиқилган "Small Surge" чипига эга бўлади. Бироқ бу чипнинг қандай ишлаши ҳозирча номаълум.
Инсайдер Картикей Сингхнинг (Kartikey Singh) сўзларига кўра, Xiaomi компаниясининг янги флагман модели ўзига хос "Small Surge" чип билан жиҳозланади. Сингх аввал Xiaomi 13 Ultra модели ҳақида тақдимотдан олдин маълумот тарқатган эди.
Xiaomi аввалроқ Surge S1 деб номланган ўзининг биринчи чипсетини чиқарган, лекин у фақат битта моделда ишлатилган. Компания янги флагманида тўлиқ ўзига хос SoC’дан фойдаланиши эҳтимолдан йироқ. Шу билан бирга, Surge P1 чиплари энергия бошқаруви учун ишлатилганини эслаш мумкин.
Xiaomi 15 Ultra моделида Surge P2 ёки бошқа махсус чип ишлатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо бу чипнинг тўлиқ функцияси ҳақида ҳали маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар