IGN сайти Grand Theft Auto 6 (GTA 6) ўйинининг оддий нашри учун 100 доллар тўлашга тайёр бўлган геймерлар ҳақида сўровнома ўтказди. Натижада, сўровда қатнашган қарийб 7 минг одамнинг учдан бир қисми бу суммани тўлашга тайёрлигини билдирган. Ушбу миқдор ҳозирда Ubisoft каби компаниялар кенгайтирилган нашрлари учун сўраётган нарх билан тенгдир.
Бундан олдин, таҳлилчи Меттью Болл AAA ўйинлари учун янги нарх стандартларини жорий қилиш ўйин саноатини сақлаб қолиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Унинг фикрича, агар Rockstar ва Take-Two каби компаниялар ўз ўйинларини 100 доллардан сотишни бошласа, бу бошқа компаниялар учун яхши намуна бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар