date
views 0

Copilot Windows 11 да фойдаланувчисиз ишга тушмоқда

Copilot Windows 11 да фойдаланувчисиз ишга тушмоқда
Windows 11 тизимида Copilot сунъий интеллект ёрдамчиси айрим фойдаланувчилар розилигисиз автоматик равишда ишга тушмоқда, деб Wylsa.com хабар берди.

GitHub’даги REKT Wallet криптовалюталари учун ҳамён ишлаб чиқарувчиси маълум қилишича, Visual Studio Code дастури очиқ турган бир пайтда Copilot ўз-ўзидан фаоллашган ва у томонидан очиқ барча файлларга, жумладан шахсий маълумотлар, API калитлари, YAML сирлари ҳамда хавфсизлик сертификатларига кириш имконини қўлга киритган.

Reddit фойдаланувчилари ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни бошдан кечирганини билдирмоқда. Уларнинг айтишича, аввал Copilot’ни тўлиқ ўчирган бўлишса-да, Windows 11’нинг сўнгги янгиланиши натижасида ёрдамчи яна автоматик равишда автозагрузкага қўшилиб ишга тушган. Айтишларича, Microsoft махфийлик созламаларини “тасодифан” қайта ўзгартириб юборган бўлиши мумкин.

Энг ташвишлиси шундаки, Copilot’дан бутунлай халос бўлиш жуда мушкул. Уни фақат PowerShell орқали вақтинчалик ўчириш мумкин. Аммо кейинги Windows янгиланишида у яна қайта пайдо бўлиши эҳтимоли юқори.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Copilot Windows 11 да фойдаланувчисиз ишга тушмоқда