date

Microsoft Edge энди Copilot билан AI-браузерга айланди

Microsoft Edge энди Copilot билан AI-браузерга айланди

Microsoft ўзининг Edge браузерида Copilot режими фаоллашганини эълон қилди ва бу орқали браузер сунъий интеллект имкониятлари билан бойитилди, деб TechCrunch.com хабар берди.

Янги Copilot режими фойдаланувчиларга веб-контентни таҳлил қилиш, саволларга жавоб олиш, саҳифаларни умумлаштириш ва иш жараёнини автоматлаштириш имконини беради.

Copilot Microsoft’нинг AI платформасига асосланган бўлиб, Bing ва ChatGPT технологияларини интеграция қилган.

Компаниянинг таъкидлашича, Edge браузери энди фақат кўриш воситаси эмас, балки интерактив ишлаш муҳитига айланмоқда.

Copilot режими иш жойлари, таълим ва шахсий фойдаланиш учун ҳам самарали асбоб бўлади.

Янги функция барча Edge фойдаланувчилари учун босқичма-босқич жорий этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft Edge энди Copilot билан AI-браузерга айланди