
Харита Гавайидаги Халеакала вулқони чўққисига жойлаштирилган 1,8 метр диаметрли ва 1,4 гигапикселли Pan STARRS 1 (PS1) телескопи ёрдамида яратилди. Унинг автоматик қидирув тизими ҳаракатланаётган ва ўз ёрқинлигини ўзгартираётган объектларнинг барчасини аниқлайди. Бир кечада у 500 та сурат туширади.
Янги харитага тўрт йил ичида олинган 500 мингта сурат асос бўлди. Унда уч миллиард сайёра, юлдуз ва галактика акс этди. Харита икки петабайт ҳажмига эга — бу юзлаб Wikipedia энциклопедиялари ёки миллиардлаб селфи-суратлар ҳажмига тенг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар