Apple санкциялар туфайли россияликлар аккаунтларидаги операцияларни блокламоқда

Apple маълумотлари тўлиқ ёки қисман АҚШ ёки бошқа мамлакатларнинг санкция рўйхатидаги одамлари ҳақидаги маълумотларга мос келадиган россияликларнинг аккаунтлари учун харидлар, обуналар ва бошқа операцияларни чеклашни бошлади. Бу ҳақда iPhones.ru портали хабар бермоқда.
Портал Apple’дан келган хабарноманинг скриншотини эълон қилди, унда аккаунтдан амалга оширилган харидларни расмийлаштиришнинг иложи йўқлиги айтилган, чунки унинг эгасининг маълумотлари "АҚШ ҳукумати ёки бошқа ҳукумат санкциялари остидаги шахслар рўйхатидаги бир ёки бир нечта томонларнинг маълумотлари билан тўлиқ ёки қисман мос келади."
"Apple компанияси амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш учун шундай қилишга мажбур," - дейилади компания хабарида.
Қулфни очиш учун паспорт ёки давлат томонидан тасдиқланган намунадаги бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг фотосурати ва кўринадиган туғилган санаси билан нусхаси тақдим этилиши керак.
iPhones.ru маълумотларига кўра, бундай ҳолатлар илк бор бир неча кун аввал қайд этилган. Ҳозирда блоклашлар оммалашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!