AliExpress’дан қандай қилиб Xiaomi Mi5 ва унга аксессуарларни харид қилиш мумкин?

  • 10 март 2017, 23:57
  • 4 783
  • Технология
  • AliExpress’дан қандай қилиб Xiaomi Mi5 ва унга аксессуарларни харид қилиш мумкин?

    Xiaomi қисқа муддатлар ичида ўз маҳсулотлари, жумладан, смартфонлари билан ўзига яраша харидор тўплай олди. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам мазкур девайсларга қизиқиш ва эҳтиёж катта.

    Ушбу ишлаб чиқарувчи маҳсулотларини Тошкентдаги «Малика» савдо марказидаги дўконлардан харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, айримлар AliExpress интернет-бозори орқали буюртма бериб олдириш вариантини маъқул кўради. Шунингдек, мазкур интернет-бозордан товарларни махсус кэшбэк сервиси воситасида харид қилиб, тежашингиз ҳам мумкин.

    Terabayt сайти Xiaomi’нинг энг илғор моделларидан бири – Mi5 смартфони ҳамда унга қўшимча айрим аксессуарлар хусусида қисқача тўхталиб, уларни AliExpress’дан қандай сотиб олиш борасида бир нечта тавсияларни чоп этди.

    Xiaomi Mi5

    Ушбу смартфон 3 ГБ тезкор хотира, 64 ГБ ички хотирага эга. Унга Snapdragon 820 процессори ўрнатилган, экрани 5.15 дюйм диагоналга эга. Батареяси сиғими 3000 мА/соат. Асосий камераси 16, олд камераси 4 мегапикселли, 4К сифатида видео суратга олади. Бармоқ изи сканери, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.1, NFC, ИҚ-порти бор.

    Нархи: $ 229.99 Харид қилиш

    iPaky ғилофи

    LuxurySlim томонидан Xiaomi Mi5 модели учун махсус ишлаб чиқарилган iPaky ғилофи. Олти хил рангдан кўнглингизга ёққанини танлашингиз мумкин. Бу аксессуар билан смартфон ўта жозибадор кўриниш олади.

    Нархи: $7.99. Харид қилиш

    Ҳимоя ойнаси

    Xiaomi Mi5 смартфонига мос, ультра юпқа – атиги 0.2 миллиметрлик тобланган M5 Nillkin Amazing H/H ҳимоя ойнаси ҳамда Screen Protector Anti-Explosion 2.5D ҳимоя плёнкаси. Гаджетингиз экранини юқори даражада муҳофаза қила олади.

    Нархи: $8.99. Харид қилиш

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » AliExpress’дан қандай қилиб Xiaomi Mi5 ва унга аксессуарларни харид қилиш мумкин?