2016 йилнинг "энг ёмон автомобил"лари аниқланди

  • 14 март 2017, 22:16
  • 4 267
  • Технология
  • 2016 йилнинг "энг ёмон автомобил"лари аниқланди

    Consumer Reports журнали ўтган йилнинг 10 та энг ёмон автомобилини аниқлади. Рейтинг одатга кўра, ярим миллиондан ортиқ америкаликнинг муносабатига асосланиб тузилди, деб ёзмоқда carzone.uz.

    “Ёмон”лар мустақил синов натижалари, машина эгаларининг тақризи ҳамда тўқнашув тестларига асосланиб аниқланган.

    Масалан, Mitsubishi i-MiEV электромобили секин зарядланиши ва йўл захираси камлиги туфайли бу рўйхатга тушиб қолган.

    Fiat 500L субкомпактвэнининг эгалари сотиб олганидан афсусланганлигини ёзган. Қолаверса, ўтказилган синовлар бу машинага ўтириш ноқулайлиги ва осмасининг қаттиқлигини кўрсатди.

    Mitsubishi Mirage моторининг қаттиқ титраши, қуввати пастлиги ва туссиз салони учун “ёмон”лар қаторидан жой олди.

    Ўрта синфдаги автомобиллар орасида Chrysler 200 қулай эмаслиги ва ноқулай бошқарилиши билан “ажралиб туради”. Ҳайдовчи ўрни ноқулайлиги, йўловчи учун ўртамиёна шароити ҳамда хариддан кейинги биринчи йилдаёқ бузилавергани учун Toyota Tacoma пикапи паст баҳо олди. Ўрта ўлчамли кроссоверларнинг аутсайдери — Dodge Journey бўлиб, у ишончли эмас, мотори ўлгудай мечкай, тўқнашув тестларида арзигулик натижа кўрсатмаган.

    Mercedes-Benz CLA шоҳона машинасининг осмаси қаттиқ, салонига кучли шовқин эшитилади, двигатели яхшимас. Maserati Ghibliнинг эса салони тор ва двигателининг сарфи юқори. Иккала автомобиль ҳам “қора рўйхат”дан жой олган.

    Антирейтингни Land Rover Discovery (ишончли эмас, салони камтаргина) ва Cadillac Escalade (тормози ёмон ишлайди, бошқариш қийин, иккинчи ва учинчи қатордаги йўловчилар сиқилиб қолади) автомобиллари безаб турибди.

    Доно халқимиз бежизга “Ёмоннинг яхшиси бўлгандан яхшининг ёмони бўл”, демайди.

    Аввалроқ Американинг J.D. Power агентлиги жаҳоннинг энг ишончли автомобилларини аниқлаганда рўйхатга Toyotaнинг етти ва Chevroletнинг тўрт русуми кирганини эслатиб ўтамиз.

    Бундан ташқари, Женевадаги автосалонда нуфузли “Бутунжаҳон йил автомобили” номига даъвогарлар учлигини аниқлади. Ғолиблар номи апрелда Нью-Йоркдаги моторшоуда эълон қилинади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » 2016 йилнинг "энг ёмон автомобил"лари аниқланди