Apple Хитойда iPhone 6 ва 6 Plus смартфонларини сотиш ҳуқуқини қайтариб олди

  • 28 март 2017, 08:35
  • 3 920
  • Технология
  • Apple Хитойда iPhone 6 ва 6 Plus смартфонларини сотиш ҳуқуқини қайтариб олди
    Apple корпорацияси Хитойда маҳаллий смартфон ишлаб чиқарувчи — Shenzhen Baili Marketing Services компаниясига қарши патент мунозарасида ютиб чиқди ва эндиликда Хитойда iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus телефонларини сотишни қайтадан йўлга қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда «Дарё».

    Тегишли тақиқ 2016 йилнинг май ойида, Хитой назоратчи органи Америка компанияси Shenzhen Baili Marketing Services’нинг 100c мобил телефони дизайнидан ноқонуний тарзда нусха кўчирган деб топганидан сўнг жорий этилган эди.

    Шундан сўнг Apple Хитой патент органи қароридан норози бўлиб, судга шикоят қилган.

    Ўтган ҳафта бўлиб ўтган суд мажлисида назоратчи орган Apple томонидан Хитой компаниясининг интеллектуал мулкига нисбатан ҳуқуқлар бузилганига доир етарлича далиллар тақдим эта олмади, деб топилди ва тақиқ бекор қилинди.

    Shenzhen Baili Marketing Services вакиллари ширкат суднинг бу қарори устидан шикоят билдириш борасида ҳозирча бир қарорга келмаганлигини маълум қилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Apple Хитойда iPhone 6 ва 6 Plus смартфонларини сотиш ҳуқуқини қайтариб олди