date

Японияда чақалоқ нега йиғлаётганини аниқлайдиган AI илова яратилди

Японияда чақалоқ нега йиғлаётганини аниқлайдиган AI илова яратилди

Японияда сунъий интеллект асосида ишловчи Awababy иловаси ишлаб чиқилди. У ота-оналарга чақалоқ нега йиғлаётганини тушунишга ёрдам беради.

Маълум қилинишича, илова тахминан 150 мингта аудиоёзувлар асосида ўқитилган. Алгоритм товушнинг баландлиги, тембри ва давомийлигини таҳлил қилиб, йиғининг сабабини аниқлайди. Илова 11 хил ҳолат ва эҳтиёжни таниб олади. Улар қаторида очлик, уйқучанлик, ноқулайлик, ёлғизлик, ҳарорат ўзгариши, қорин оғриғи ва эътиборга муҳтож кабилар бор.

Шунингдек, фойдаланувчилар турли ҳолатларда болани қандай тинчлантиргани ҳақида тажриба алмашиши мумкин. Бу эса умумий тавсиялар базасини шакллантиришга хизмат қилади. Маълум қилинишича, 20 апрелдан бошлаб Япониянинг Мисима шаҳрида икки ёшгача боласи бор оилалар учун илованинг премиум версияси бепул тақдим этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Японияда чақалоқ нега йиғлаётганини аниқлайдиган AI илова яратилди