SpaceX Старшип ракетасининг нархи 100 млн долларга баҳоланди

SpaceX компанияси Старшип ракетасининг навбатдаги синов босқичига яқинлашмоқда. Флигҳт 12 парвози 2026 йилнинг май ойидан кейин амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Асосий янгилик сифатида Раптор 3 двигателлари ўрнатилади.
Жарсй Ресеарч маълумотларига кўра, Старшип тизимининг тўлиқ йиғилиши қарийб 100 миллион долларга тушади. Юқори поғона 20-30 миллион доллар, Супер Ҳеавй тезлаткичи эса 30-40 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда.
Шунингдек, 39 та Раптор двигатели тўплами тахминан 39 миллион долларни ташкил этади. Ёқилғи ва бошқа материаллар учун 2 миллион долларгача маблағ сарфланади.
Бир марталик парвозда 100 тонна юк кўтариш қобилияти билан бир килограмм юк учун харажат 900-1010 долларни ташкил қилади. Агар ракета 20 мартадан ортиқ қайта ишлатилса, бу кўрсаткич 115-125 долларгача пасайиши мумкин.
Бу лойиҳани космик парвозлар нархини арзонлаштириш бўйича энг истиқболли дастурлардан бирига айлантиради.
Супер Ҳеавй Боостер 19 биринчи марта энг янги Раптор 3 двигателлари билан жиҳозланди. Ушбу двигатель олдинги авлодга нисбатан юқори тортиш кучи ва енгил вазнга эга.
Ташқи иссиқлик ҳимояси йўқлиги сабабли уни ишлаб чиқариш тўрт баробар арзонлашган.
АҚШ Федерал алоқа комиссияси Старшип ракетасининг 13-парвози учун радиочастоталардан фойдаланишга рухсат берди. Ушбу парвозда Супер Ҳеавй B20 ва Старшип S40 прототиплари иштирок этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!