Starship космик парвозлар иқтисодиётини тубдан ўзгартириши мумкин

Elon Musk ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида Starship космик кемасининг имкониятлари ҳақидаги ҳисоб-китобларни бўлишди. Унга кўра, кеманинг фойдали юк ҳажми 1000 куб метрдан ошади, бу эса Халқаро космик станциянинг (ХКС) умумий ҳажми билан деярли тенгдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Таққослаш учун, ХКСни қуриш учун 13 йил давомида 42 та алоҳида парвоз ва 150 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Starship эса биргина парвозда беш хонали уй ҳажмига тенг юкни, 100 дан ортиқ сунъий йўлдошни ёки ҳатто Boeing 737 самолётининг қисмларини орбитага олиб чиқа олади.
Кеманинг баландлиги 18 метрни ташкил этади, бу эса беш қаватли уйдан ҳам баландроқ деганидир. SpaceX тизимнинг тўлиқ қайта фойдаланишга мўлжалланганлигини таъкидламоқда, бу эса келажакда телескоплар, орбитал станциялар ва Марсга мўлжалланган модулларни етказиб бериш харажатларини кескин камайтиради.
Мутахассислар Starship тизимини космик саноатдаги «муҳандислик мўъжизаси» деб аташмоқда. Ҳозирда SpaceX янги авлод Starship парвози учун тайёргарлик кўрмоқда, аввалроқ компания Super Heavy ракетасининг 33 та двигателини муваффақиятли синовдан ўтказган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!